Расман «первотчи»лар учун ижодий имтиҳонлар санаси аниқ бўлди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги расман талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги, шунингдек, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишларига кўчириш бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар 16–17 август кунлари бўлиб ўтиши белгиланганлигини маълум қилди.
Қайд этилишича, талабгорлар имтиҳонда иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетидан олишлари мумкин.
Унда касбий (ижодий) ва тест синови имтиҳонларининг ўтказилиш жойи, санаси ҳамда вақти ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган бўлади.
«Талабгорлар тест синови ўтказиладиган бинога рухсатномада белгиланган вақтдан кечикмасдан, паспорт (ИД-карта) ва рухсатнома билан келишлари лозим», дейилади вазирлик хабарида.
Шунингдек, касбий (ижодий) имтиҳонларда қатнашган талабгорлар, мажбурий фанлар (она тили, математика, тарих)дан ўтказиладиган тест синовларида ҳам иштирок этишлари шартлиги, бундай бўлмаган тақдирда эса, уларнинг касбий (ижодий) имтиҳонда олган баллари инобатга олинмаслиги вазирлик хабарида эслатма сифатида келтирилган.
Аввалроқ, ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари саналари эълон қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг