Расман: «Перевод» учун қабул 15 июлдан бошланади
Хорижда таҳсил олаётган талабалар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига Ўзбекистондаги ОТМга ўқишини кўчириш тартиби ва муддатини сўраб сўровлар юборишган. Мазкур саволга вазирлик Матбуот котиби Назокат Абдуқундузова жавоб берди.
«Ҳар йили хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан республикамизнинг давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича онлайн рўйхатдан ўтиш 15 июлдан 5 августга (шу куни ҳам) қадар амалга оширилади. Ҳамда улар учун белгиланган имтиҳонлар 5 августдан 30 августгача бўлган муддат оралиғида ўтказилади.
Талабалар томонидан онлайн аризалар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайти орқали топширилади», дейди Абдуқундузова.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг