Расман: Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи

16:25 06 Октябр 2025 Спорт
261 0

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.

«Ўзбекистон футбол ассоциацияси 3 карра Жаҳон чемпионати иштирокчиси, 2006-йилги Жаҳон чемпионати ғолиби, яқин ўтмишнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, таниқли мутахассис — Фабио Каннаваро билан шартнома тузди. Италиялик мураббий жамоамизни АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди», — дейилади ЎФА хабарда.

Шунингдек, Фабиога Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувида қуйидаги мураббийлар ёрдам беришади:

  • Аyженио Албарелла — ёрдамчи мураббий («Япония» терма жамоаси, «Ювентус», «Удинезе» ва «Динамо Загреб»да ишлаган);
  • Тройзе Франсеско — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий («Беневенто», «Удинезе» ва «Динамо Загреб»да фаолият юритган);
  • Антонио Кименти — дарвозабонлар мураббийи («Италия» ёшлар терма жамоаси, «Сампдория» ва «Спал» клубларида ишлаган).

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Қувайт ва Уругвай терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?