Расман: Аббосбек Файзуллаев «Башакшеҳир» клубига кўчиб ўтди
Видеодан кадр
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Аббосбек Файзуллаев Туркия чемпионати вакили «Башакшеҳир» клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақида Истанбул клуби ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Клубнинг расмий баёнотида келтирилишича, ўзбекистонлик 21 ёшли яримҳимоячи билан 5 йиллик шартнома тузилган.
Россия матбуотида тарқатган хабарларга кўра, Файзуллаевнинг собиқ жамоаси ЦСКА ушбу трансфердан 7,5 миллион евро ишлаб олади. Футболчи янги жамоасида 120 минг доллар атрофида маош олиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, янги мавсум олдин Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳам «Истанбул Башакшеҳир»га ижара асосида ўтган эди.
Маълумот учун, Файзуллаев ЦСКАда ўтказган 2 мавсум давомида 72 та баҳсда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 22 та голли узатмани амалга оширди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг