Расман 2025 йилда «Esports» бўйича Олимпия ўйинларига Саудия мезбонлик қилади (видео)
Фото: Sinxua
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2025 йилда илк бор «Esports» бўйича Олимпия ўйинлари ташкил этилишини тасдиқлади. Саудия Арабистонида ўтказилиши кутилаётган киберспорт бўйича энг нуфузли турнир ХОҚнинг 142-сессиясида эълон қилинган. Бу ҳақда «Sinxua» хабар бермоқда.
Қайд этиш жоизки, бу қўмитанинг рақамли инқилоб билан ҳамнафас эканини кўрсатиб бера олади. ХОҚ ижроия кенгаши бир овоздан қўллаб-қувватлаган ҳолда илк тадбирни ўтказиш учун Саудия Арабистони Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик қилишини маълум қилган.
Маълум қилинишича, Халқаро «Esports» комиссияси Олимпия брендининг ёшлар орасида жозибадорлигини акс эттирувчи ташаббусига кучли иштиёқ кўрсатишини билдирган. Саудия Арабистонининг киберспорт бўйича тажрибаси лойиҳа учун муҳим жиҳат сифатида кўриляпти.
Саудия шаҳзодаси Абдулазиз бин Турки Ал Файсал киберспортнинг ёш авлод учун аҳамиятини таъкидлаб, бу янги тарих яратиш йўлидаги муҳим қадам эканлигини билдирган. Маълумки, Арабистон сўнгги пайтларда кўплаб халқаро турнирларга мезбонлик қилган киберспортнинг асосий марказига айланиб улгурганди.
ХОҚ ушбу Олимпия ўйинларини режалаштиришни бошлашини ва асосий эътиборни шаҳар, жой, ўйин номи ва саралаш жараёнини танлашга қаратишини билдирган. Томас Бах матбуот анжуманида ушбу муҳим босқичнинг аҳамиятини яна бир бор таъкидлаб, ХОҚ мустаҳкам асосга эга бўлган янги даврга қадам қўяётганини айтиб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг