Рақобат қўмитаси нархларни миллий валютада кўрсатмаган ахборот ресурсларига чора кўрди
Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) рекламаларида нархларни хорижий валюталарда кўрсатган ахборот ресурсларига нисбатан текширув ўтказди.
Ўтказилган мониторинглар натижасида ижтимоий тармоқлар орқали «Uyjoylar,uz», «Buxoro Agentstva_Nest», «Qashqadaryo uylari N1», «Sirdaryo Uy Bozor», «Namangan Uylari», «Navoiy uylari| Navoiy uy bozor», «Uy Bozorim», «Hilolbozor,uz» ҳамда «Gulistonliklar Uy-Joy» Telegram канали орқали кўчмас мулкларнинг нархлари хорижий валютада берилган реклама ахборотлари жойлаштирилгани маълум бўлган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, рекламада нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш тақиқланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар Ўзбекистон Республикаси валютасида амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига йўл қўйилмайди.
«Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан «Uyjoylar,uz», «Buxoro Agentstva_Nest», «Qashqadaryo uylari N1», «Sirdaryo Uy Bozor», «Namangan Uylari», «Navoiy uylari| Navoiy uy bozor», «Uy Bozorim», «Hilolbozor,uz» ҳамда «Gulistonliklar Uy-Joy» Telegram каналлари маъмурларига реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари ҳақида тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиши натижасида мазкур каналда жойлаштирилган реклама-ахборотлари реклама қонунчилиги талабларига мослаштирилиши таъминланди», — дейилади қўмита хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг