Рақамли технологиялар вазирига сенатор сўрови юборилди. Қандай масала юзасидан маълумот тақдим этишини сўралмоқда?

17:05 08 Июль 2025 Сиёсат
184 0

Сенатнинг Буджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Кобул Турсунов томонидан рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов номига IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муаммолар юзасидан сенатор сўрови юборилди. Ушбу мурожаатда 2019 йилдан буён мобил қурилмаларни IMEI-коди орқали рўйхатдан ўтказиш амалиёти мавжуд экани, 2024 йилдан эса Ўзбекистонга олиб кирилаётган телефонлар учун мажбурий декларация тўлдириш талаби жорий этилгани қайд этилган.

Сенаторнинг фикрича, агар декларация тўлдирилмаса, телефонни UZIMEI тизимида рўйхатдан ўтказиш учун божхона қийматининг 30 фоизи миқдорида тўлов белгиланиши фуқароларга ноқулайлик туғдирмоқда. Шу билан бирга, охирги пайтларда IMEI рўйхатга олиш жараёни атрофида юзага келган муаммолар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Хусусан, uzimei.uz, my.gov.uz сайтлари ҳамда «BIRDA» мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказиш имконияти чеклангани сабабли, айрим ҳолларда хизмат ҳақлари сунъий равишда оширилаётгани айтилмоқда. Бундан ташқари, қурилманинг иккинчи СИМ-картаси учун IMEI2-кодни алоҳида рўйхатдан ўтказиш ва бу жараённи айнан қурилма илк бор рўйхатга олинган ҳудудда амалга ошириш талаби фуқароларнинг қўшимча харажатларига олиб келмоқда.

Шу асосда сенатор Кобул Турсунов «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддасига таянган ҳолда рақамли технологиялар вазиридан мазкур тизимдаги техник муаммоларни бартараф этиш, IMEI2-код рўйхатга олишдаги бюрократик талабларни енгиллаштириш ҳамда uzimei.uz, my.gov.uz ва «BIRDA» иловасининг ишлашини яхшилаш борасида қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида 10 кун ичида маълумот тақдим этишини сўраган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер