Рамазон Темиров UFCдаги навбатдаги рақиби ҳақида фикр билдирди
Ўта енгил вазн тоифасида UFC рейтингининг 13-поғонасида турган ўзбекистонлик ММА жангчиси Рамазон Темиров 26 июль куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган навбатдаги жангидан олдин ўз фикрларини билдирди. Унга кўра, UFC унга чемпионликка олиб бориши мумкин бўлган жиддий рақиблар билан тўқнашув имконини яратиб бермоқда.
«UFCнинг ўзи камарга бориш учун Аллоҳнинг изни билан яхши рақиблар беряпти. Ҳозир Асу рейтингда 8, мен эса 13-ўриндаман. Кўтарилиб олишга яхши рақиб берди», — дейди Темиров.
Унинг сўзларига кўра, у ўзини юқорироқ рақибларга қарши тайёр деб ҳисоблайди ва агар унга Асуга қараганда янада кучли жангчи насиб этганида, бу унинг салоҳиятини тўлиқ намоён қилишга имкон берган бўларди.
Шу билан бирга, Темиров рақиби Асу билан минтақавий яқинликни ҳам таъкидлаб ўтди. «Айтмоқчи бўлганим, барибир қўшни давлатданмиз. Нима ҳам деймиз энди, шундай бўлиши керак экан», — дея изоҳ берди у рақиб танлови борасидаги муносабати ҳақида.
Темиров ва Асу ўртасидаги жанг 2025 йил 26 июль куни Абу-Дабидаги UFC турнири доирасида бўлиб ўтади. Бу тўқнашув ҳар икки спортчи учун ҳам рейтингда юқорига кўтарилишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши кутилмоқда. ММА мухлислари эса бу беллашувни катта қизиқиш билан кутмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг