Рамазон ҳайити куни Тошкент метроси бир соат олдин иш бошлайди
Фото: Президент матбуот хизмати
20 март — Рамазон ҳайити куни метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, байрам кунларида «Тошкент метрополитени» ДУК йўналишларида поездлар ҳаракати қуйидаги тартибда ташкил этилади:
• 2026 йил 20–21 март кунлари метро поездлари ҳаракати шанба куни учун белгиланган жадвал асосида амалга оширилади.
• 2026 йил 22–23 март кунлари эса метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади.
«Ҳурматли йўловчилар, мазкур жадвални инобатга олган ҳолда ўз ҳаракатларингизни режалаштиришингизни сўраймиз», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг