Мўйноқда “Rally Muynak – 2022” автомотоспорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда
Жорий йил 3 — 5 июнь кунлари Мўйноқ туманида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти билан ҳамкорликда ташкиллаштирилаётган “Rally Muynak – 2022” автомотоспорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Турнирни ташкил қилишдан асосий мақсад - минтақада туризмни ривожлантириш ва сайёҳлар оқимини кўпайтириш, спорт ва фестиваллар туризмини ривожлантириш, мамлакатимизда автомотоспорт турларини оммалаштиришга, шунингдек, ёш авлодни техник ва амалий спорт турларига жалб қилиш бўйича компанияга айлантиришдан иборат.
Бундан ташқари, раллини ташкиллаштириш орқали туманда туризм соҳасида фаолият олиб борувчи корхоналарни ва хизмат кўрсатиш соҳасини қўллаб-қувватлаш мақсади ҳам кўзланган.
Мазкур мусобақаларда Тошкент шаҳар, барча вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар (туман)ларидан келган 132 та автомотоспорт усталари 5 та йўналишларда куч синашмоқда.
3 – 4 июнь кунлари “А-8” ва “А-9” автомобиль класслари бўйича мусобақаларда спортчилар Мўйноқ шаҳри - Орол денгизининг ҳозирги қирғоғигача 415 км масофани босиб ўтади, мотоцикл ва багги йўналишидаги мусобақалар Мўйноқ шаҳрининг ўзида кросс кўринишида ташкил қилинади.
Жорий йилнинг 5 июнь куни мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг