Қуёшда сўнгги икки ойдаги энг йирик портлаш рўй берди
Қуёшда 20 июндан буён кузатилган энг кучли портлаш қайд этилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Маълумотларга кўра, портлаш 24 август куни соат 10:24 да (Тошкент вақти) содир бўлган. Унинг кучи M4.6 даражасига етди ва замонавий беш баллик тизимда тўртинчи тоифага киритилди.
Олимларнинг таъкидлашича, ҳозирча Қуёшдаги фаол ҳудудлар Ерга тўғридан-тўғри йўналмаган. Бироқ яқин бир сутка ичида уларнинг йўналиши ўзгариши ва таъсир эҳтимоли ортиши мумкин.
Тахминларга кўра, плазма чиқиндиларининг дастлабки периферия таъсири 25 август кечқурун Ерга етиб келиши мумкин. Асосий таъсир эса 26 августнинг иккинчи ярмида кузатилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг