Қуёш панеллари корхона «чўнтаги»га фойда келтирмоқда
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» масъулияти чекланган жамияти ҳудудидаги уч гектар майдонда қуёш электр станцияси фаолият кўрсатмоқда. «OGMA PROJECTS» масъулияти чекланган жамияти бош пудратчилигида қурилган бу ўзига хос иншоот қайта тикланувчи энергия манбалари имконияти чексизлигига яққол мисолдир.
– Мазкур станция 3,5 МВт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга, – дейди корхона техник бўлими бошлиғи Беҳзод Ҳайдаров. – У каби бир қатор бинолар том қисмига ўрнатилган қуёш панеллари гигант корхонамизда электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг 12 фоизини қондирмоқда.

Бўлим бошлиғи томонидан заводга «гигант корхона» иборасининг ишлатилиши бежиз эмас. 1997 йилда ишга туширилган ушбу корхона чиндан ҳам нафақат Бухоро вилояти, балки мамлакатимиз иқтисодиётида ҳам алоҳида ўрин тутади. Чунончи кейинги йилларда бу ерда янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган дастур доирасида таркибида жуда кам миқдорда олтингугурт сақловчи Евро 4 -5 дизел ёқилғиси, фойдали хусусиятлари яхшиланган «QuWatt» АИ-95 автомобил бензини, техник суюқ кислород, шунингдек, юртимиз тарихида биринчи марта АИ-98 юқори октанли автомобил бензини тайёрлаш йўлга қўйилди. Бу каби йирик лойиҳалар рўёбида эндиликда корхона қуёш станцияси ҳам ўз ҳиссасини қўшади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг