Қувасойда 30 миллион долларлик автомобиль қисмлари ишлаб чиқариш корхонаси қурилмоқда
Қувасой шаҳрининг «Пакана» МФЙ ҳудудида жойлашган «Қўқон» эркин иқтисодий зонасининг Қувасой филиалида яна бир йирик саноат корхонаси қурилиши учун тамал тоши қўйилди.
Истиқболли лойиҳага кўра, мазкур масканда Корея Республикасининг «Hansae Mobility» компанияси билан ҳамкорликда автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Ушбу муносабат билан ўтказилган тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Қувасой шаҳар ҳокимлиги масъуллари, тадбиркорлар ҳамда Корея компаниясининг вакиллари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги стратегик ҳамкорлик икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли янги босқичга кўтарилган. Бу эса ҳудудлараро алоқаларнинг янада фаол ривожланиши ва истиқболли лойиҳалар амалга ошишига хизмат қилмоқда.
Мазкур 30 миллион долларлик инвестиция йўналтирилаётган янги корхона жорий йил октябрь ойида Фарғона вилояти делегациясининг Кореяга ташрифи давомида эришилган келишувларнинг амалий ифодаси сифатида муҳим аҳамиятга эга.

Лойиҳага кўра, биринчи босқичда 120 та, умумий ҳисобда эса 200 тадан ортиқ иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Корхонани 2026 йилда тўлиқ ишга тушириш мўлжалланган. Яқин истиқболда корхона атрофида қўшимча ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаларини барпо этиш ҳам кўзда тутилган.
Тадбир якунида янги корхона қурилиш ишларига расман старт берилди.
Ботир МАДИЁРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг