Қутлов
Атоқли журналист, давлат ва жамоат арбоби Шерзод Ғуломов табаррук 80 ёшга тўлди.
Шерзод Ғуломов халқимизнинг ардоқли адиби Ҳамид Ғуломнинг фарзанди, муносиб издоши сифатида халқимизнинг маънавий юксалиши, билим ва тафаккури бойишига катта ҳисса қўшиб келмоқда. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва бошқа ташкилотларда олиб борган фаолияти, бугунги кунда ҳам ҳормай-толмай қизғин меҳнат жараёни билан банд экани алоҳида эътирофга арзигуликдир.
Шерзод Ғуломов «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони, «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.
«Халқ сўзи» — «Народное слово» газеталари таҳририяти атоқли журналистни таваллуд айёми ва 80 ёшлик юбилейи билан самимий муборакбод этади. Мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, ижодий завқ, саодатли кунлари бардавом бўлишини тилайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг