Қуролли кучлар тизимида янги ҳарбий психолог лавозими жорий этилади, тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича мутахассислар тайёрланади
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида“ги Президент қарори билан тизимда бир қатор ўзгаришлар амалга оширилади.
Жумладан, Мудофаа вазирлиги қўшинларида ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш органлари негизида тарбиявий ва мафкуравий ишлар органлари ташкил этилди.
Бригадаларда (уларга тенглаштирилган ҳарбий қисмларда) ва алоҳида батальонларда “ҳарбий психолог” (офицер) лавозими жорий этилди.
Бундан ташқари, ҳарбий округлар бошқарув аппаратларида “психолог”, “етакчи социолог”, бригадаларда ва алоҳида батальонларда “ҳарбий қисм командирининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича маслаҳатчиси – Маданият маркази бошлиғи” (Қуролли Кучлар хизматчиси) лавозимлари жорий этилиб, уларга қўшимча устама пул тўланиши белгиланди.
2018-2019 ўқув йилидан бошлаб Қуролли Кучлар Академияси Умумқўшин факультети базасида қўшимча “Қўмондонлик-тактик тарбиявий ва мафкуравий ишлар” мутахассислиги бўйича офицерлар тайёрлаш таълим тизими йўлга қўйилади.
Шунингдек, Мудофаа вазирлиги тизимидаги мавжуд офицерлар уйлари Маънавият ва маърифат марказига айлантирилиб, марказ ҳузурида “Турон” театр студияси ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг