Қуролланган аёл туғруқхонада бир неча кишини гаровга олди

04:17 06 Октябр 2024 Дунё
464 0

Туркиядаги шифохонанинг туғруқ бўлимида ов милтиғига эга аёл бир неча кишини гаровга олди. Бу ҳақда Shot Telegram канали хабар берди.

Қайд этилишича, Қаҳраманмарош шаҳридаги туғруқхона ва болалар шифохонасининг тез ёрдам бўлимига қурол билан номаълум аёл бостириб кириб, шифохона ходимларини гаровга олган ва беморларга таҳдид қила бошлаган. Қизиқ томони шундаки, у ҳеч кимга ҳеч қандай талаб қўймаган.

Воқеа жойига фавқулодда хизматлар ва Туркия махсус кучлари етиб борган. Бироқ аёлнинг нима сабабдан бу ишга қўл ургани ҳақида ҳамон маълумот мавжуд эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?