Қурилиш соҳаси рақамлашгани ҳисобига ўтган 4 йилда 3,6 триллион сўм бюджет маблағи тежалди

21:06 07 Март 2025 Жамият
213 0

2025 йил 5 март куни Президентимиз раислигида коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура бошқарма бошлиғи А.Мухиддинов томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш.Ҳидоятов билан бирга йиғилиш ўтказилди.

Коррупцияни таг-томири билан қуритиш учун, аввало, инсон омили ва қоғозбозликни камайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Масалан, соҳадан келиб чиқадиган бўлсак, “Шаффоф қурилиш” дастури жорий этилгач, тизимда очиқликни таъминлаш, коррупцияга йўл қўймаслик бўйича ижобий ўзгаришларга эришилди.

Илгари инвестиция дастурига кирган объектларни қурадиган пудратчилар мингтага ҳам етмасди. Ўтган йили 13,5 мингта объект қурилишида 4 мингдан зиёд пудратчи иштирок этди.

Соҳа рақамлашгани ҳисобига ўтган 4 йилда 3,6 триллион сўм бюджет маблағи тежалди.

Вазирликда бўлиб ўтган йиғилишда қурилиш ва коммунал соҳани вертикал тизим бўйича тўлиқ коррупциясиз соҳага айлантириш борасидаги ишларни изчил давом эттириш, коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи омиллар, сабаблар ва уларни бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирларни белгилаб олиш топширилди.

Бунда биринчи навбатда соҳадаги рухсат бериш, лицензиялаш фаолиятини рақамлаштириш орқали инсон омилини қисқартиришга қаратилган платформаларни яратиш вазифалари қўйилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?