Қурилиш компанияси харидорга бошқа хонадонни топшириб юборгани сабабли 150 млн сўм зарарни қоплади
Иллюстратив фото
Харидорга хонадон нотўғри топширилгани учун қурилиш компанияси 150 миллион сўм зарарни қопланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар қилди.
Унга кўра, фуқаро В.А. «Shoxjahon denta» МЧЖ қурилиш корхонаси билан шартнома асосида Урганч тумани, «Оқ ариқлар» маҳалласида жойлашган 59-уй, 19-хонадонни сотиб олган. Аммо харидорга қурувчи томонидан адашиб, 18-хонадон калити топширилган.
Фуқаро 150 миллион сўм маблағ сарфлаб хонадонни таъмирлатиб, кўчиб ўтганидан сўнг, ҳақиқий эгаси келиб, уйни бўшатишни талаб қилган. Ўрганишлар давомида қурилиш корхонасининг масъулиятсизлиги ва нотўғри алоқа ўрнатилиши сабабли бундай хатоликлар содир бўлгани маълум бўлди.
Натижада, истеъмолчининг мурожаати ижобий ҳал этилиб, «Shoxjahon denta» МЧЖ томонидан 19-хонадон тўлиқ таъмирлаб берилиши таъминланди ва компанияга огоҳлантириш берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг