Қозонда ЙТҲга учраб, оғир жароҳат олган ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Фото: «Дунё»
Татаристон ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оғир тан жароҳати олган ўзбекистонлик йигит ва унинг онаси Ватанга қайтарилди, деб хабар берди «Дунё» АА.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 1 сентябрь куни Татаристон ҳудудидан ўтувчи Азнакаево–Алметевск трассасида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ушбу ҳодиса оқибатида Ўзбекистон фуқароси Т.Ж. оғир тан жароҳати олиб, Алметевск туманлараро кўп тармоқли шифохонасига ётқизилган.
Шундан сўнг, беморнинг онаси ўғлини Ўзбекистонга олиб кетиш учун молиявий кўмак сўраб, Бош консулхонага мурожаат қилган.
«Ўзбекистон дипломатлари жабрланган юртдошга барча турдаги консуллик-ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатди. Хусусан, шифокорлар ва бошқа идоралар билан зарур учрашувлар ўтказилди ҳамда ҳолат доимий назоратга олинди», дейилади хабарда.
Шунингдек, мазкур ариза асосида Бош консулхона ходимлари томонидан бемор Т.Ж.ни мамлакатга қайтариш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш ишлари амалга оширилган. Натижада Т.Ж. ва унинг онасига Қозон–Тошкент авиақатнови орқали 26 сентябрь куни Ватанга қайтарилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг