Қозоғистонда қидирувда бўлган 22 ёшли йигит Тошкентда ушланди

18:52 29 Июнь 2025 Жамият
269 0

Видеодан кадр

Қозоғистонда қидирувда бўлган 22 ёшли йигит Тошкент шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда «Politsia.kz» хабар берди.

Маълум қилинишича, Жамбил вилояти полиция бошқармасининг топшириғи асосида ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари кўмагида, Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Тараз шаҳрида яшовчи 22 ёшли йигит қўлга олинган. Маълум бўлишича, у 2022 йил охирида танишининг ишончига кириб, жами 24 миллион тенге (тахминан 612 миллион сўм)дан зиёд қийматга эга 4 та автомобилни ўзлаштириб, кейинчалик уларни учинчи шахсларга сотиб юборган.

Бундан ташқари, Олмаота шаҳрида Туркистон вилоятида яшовчи икки нафар маҳаллий фуқаро қўлга олинган. Улар Арйс туманида бошқа бир фуқародан жисмоний куч ишлатиш йўли билан 3,4 миллион тенге (тахминан 86,7 миллион сўм) пул ва битта автомобилни тортиб олганликда гумон қилинмоқда.

Хабарда келтирилишича, 2025 йилнинг май ойида Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги томонидан жиноий жавобгарликдан яширинаётган 140 дан ортиқ фуқаро аниқланиб, қўлга олинган. Аниқлик киритилишича, қидирувда бўлганларнинг саккиз нафари хорижий давлатларда ушланган.

Мамлакат ИИВ вакилларининг таъкидлашича, жиноят содир этган шахсларни қидириш ва ҳибсга олиш ишларини фаол олиб бормоқда. ва вазият вазирлик назоратида турибди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?