Қозоғистонда никоҳга мажбурлаш учун жазо кучайтирилди
Фото: Tengrinews.kz / Алихан Сариев
Қозоғистонда 16 сентябрдан фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган янги қонунчилик нормалари кучга кирди. Улар одам ўғирлаш ва никоҳга мажбурлаш ҳолатларини қамраб олади, деб хабар берди Tengrinews.kz.
Жиноят кодексининг 125-моддасидаги енгиллик берувчи қоида бекор қилинди. Илгари жабрланувчини ихтиёрий қўйиб юборган шахс жавобгарликдан озод этилиши мумкин эди. Энди бу амалиёт тугатилди — айбдор шахс кейинги ҳаракатларидан қатъи назар жазога тортилади.
Шунингдек, кодексга янги 125-1-модда (“Никоҳга мажбурлаш“) киритилди. Унга кўра, айбдор катта миқдорда жарима тўлаши, ахлоқ тузатиш ёки жамоат ишларига жалб қилиниши, шунингдек, икки йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Агар жиноят оқибатида оғир ҳолатлар юз берса, жазо 5 йилдан 10 йилгача қамоқни ўз ичига олади. Куч ишлатиш, гуруҳ бўлиб амалга ошириш ёки хизмат мавқеидан фойдаланиш каби ҳолатларда янада қаттиқроқ чоралар қўлланади.
Мамлакатда ҳануз “алып қашу“ — келин ўғирлаш амалиёти йўқолмагани айтилмоқда. Қонунга кўра, бу ҳаракат жиноят ҳисобланади ва жамоатчилик ҳам бундай ҳолатларнинг мутлақо нотўғри эканини тобора кўпроқ муҳокама қилмоқда. Шунга қарамай, муаммо кескинлигича қолмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг