Қозоғистонда ҳам «Chevrolet Onix» автомобиллари ишлаб чиқарилади
Фото: Архив сурат
Кеча Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг Костанай вилоятида «Chevrolet» автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳага старт берган эди.
Маълум бўлишича, йилига 30 000 дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган «Allur» автомобиль заводида «Chevrolet Onix» автомобиллари ишлаб чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, шу йил 1 ноябрдан бошлаб «UzAuto Motors» компанияси Ўзбекистонда «Chevrolet Onix» автомобили учун шартнома беришни бошлаган эди. Мазкур автомобиль учун шу куннинг ўзидаёқ 28 000 дан ортиқ шартнома имзоланиб, компаниянинг бир кунлик савдолар тарихида рекорд ўрнатган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг