Қозоғистонда АЭСни қуриш бўйича ўтказилган референдум натижалари сарҳисоб қилинди

12:40 07 Октябр 2024 Дунё
239 0

Фото: РИА Новости

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси республикада атом электр станцияларини қуриш бўйича референдум натижаларини эълон қилди.

Қозоғистонда биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича референдумда фуқароларнинг 63,6 фоиздан ортиғи овоз берган. Бу ҳақда Остонадаги брифингда Республика референдум ўтказиш бўйича Марказий комиссия раиси Нурлан Абдиров маълум қилди.

“Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш бўйича референдумда фуқароларнинг 63,6 фоизи овоз берди”, — деди Абдиров.

Қозоғистонда ҳам, хорижда ҳам барча сайлов участкаларида овоз бериш якунланган.

Абдировнинг қўшимча қилишича, Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш бўйича референдум бўйича ижобий қарор учун овоз берган фуқаролар сони 71,12 фоизни ёки 5 миллион 561 минг 937 кишини ташкил қилган.

Якшанба куни Қозоғистонда биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича референдум бўлиб ўтди.

2022 йил июнь ойида Қозоғистон энергетика вазирлиги АЭСни Олмаота вилояти Улкен қишлоғида Балхаш кўли соҳилида қуриш режалаштирилганини маълум қилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер