Қозоғистонда 30 нафарга яқин ўзбекистонлик ҳибсга олинди
Фото: “Zakon”
Жорий йилнинг 3 июнь кунидан бошлаб, Қозоғистон Республикасининг барча ҳудудларида миграция соҳасида ҳуқуқбузарликни аниқлаш мақсадида «Нелегал-2024» рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги шу муносабат билан ушбу мамлакатда бўлиб турган ва ишлаш учун бораётган фуқароларни огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, мазкур рейд тадбирлари давомида Қозоғистон ҳудудида қонуний бўлиб туриш ва қонуний меҳнат миграцияси тартибини бузган чет эл фуқароларига нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Миграцияси агентлигининг таъкидлашича, қонунбузилиш ҳолатлари Олмаота, Остона, Чимкент шаҳарлари ва Мангистау вилоятида кўп учрамоқда.
«Закон» нашрининг кеча, 5 июнь куни берган хабарида келтирилишича, Олмаота шаҳрида 27 нафар ўзбекистонлик айнан «Нелегал-2024» рейд тадбирлари давомида қўлга олинган.
Манбага кўра, милиция ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-профилактика тадбири давомида Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон миграция қонунчилигини бузгани учун қўлга олинган. Текширув давомида ушланган яна тўққиз кишининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган.
«Ҳозирда ҳуқуқбузарлар шаҳар ички ишлар бўлимининг қабулхонасига жойлаштирилди. Ҳар бир ҳуқуқбузарнинг шахсини ишончли аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда», дейди Олмаота полиция департаменти миграция хизмати бошлиғи ўринбосари Геннадий Мен.
Маълумот учун, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудида 30 кун муддатгача бўлиб туриши мумкин, аммо ушбу давр мобайнида меҳнат фаолиятини амалга ошириши тақиқланади. Бундан ташқари, ишлаш учун ушбу давлатга борган шахсдан дарҳол ишлаш учун ва вақтинча яшаш учун рухсатнома олиш талаб этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шарқда ҳаммаси тинч эмас: Хитой ва АҚШ Тинч океанида фаоллашгани айтилмоқда
- Ватан ва виждон
- Актриса Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди
- Алишер Усмонов янги лавозимга сайланди
- Расман Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов лавозимдан кетди. Унинг вазифасини бажарувчи ҳам тайинланган
- Сирдарёда Тўра Сулаймон уй-музейи очилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг