Исроил ҲАМАСни гаровдаги шахс жасади бўйича сохталикда айблади

10:04 29 Октябр 2025 Дунё
545 0

ТАСС хабарига кўра, Исроил ҳукумати ҲАМАС ҳаракатини гаровда бўлган фуқаронинг жасадини топширишда сохталик қилганликда айблади. Бу ҳақда бош вазир Биньямин Нетаньяҳунинг матбуот хизмати маълум қилди.

Суд-тиббиёт экспертларининг аниқлашича, 27 октябрь куни ҲАМАС томонидан топширилган тобутда икки йил аввал қайтарилган гаровдаги шахснинг жасадининг бир қисми бўлган.

Расмий баёнотда шундай дейилади:

«Текширув жараёнида аниқланишича, топширилган қолдиқлар 2023 йил 7 октябрда Фаластин радикаллари томонидан Исроилга уюштирилган ҳужум чоғида ҳалок бўлган Омир Царфатига тегишли бўлган. Исроил ҳарбийлари унинг жасадини 2023 йил ноябрь ойининг охирида ватанга қайтарган эди».

Маълум қилинишича, Биньямин Нетаньяҳу яқин орада хавфсизлик масалалари бўйича йиғилиш ўтказади. Унда Ғазо бўйича тузилган келишувларнинг бузилиши ва Исроилнинг жавоб чораларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?