Қозоғистон Тожикистон ва Қирғизистонга вертолёт етказиб беради
Куни кеча Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида ушбу давлатда йиғилган илк вертолёт калити тақдимоти маросими бўлиб ўтди. Бу Тожикистонга шундай техника экспорт қилиш очилганини англатади, деб хабар берди ИАЦ манбаси.
Вертолёт “Еврокоптер Казахстан инжиниринг”(Қозоғистон-Франция-Германия қўшма корхонаси) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бўлса, уни Тожикистоннинг “Сомон Эйр” авиакомпанияси харид қиляпти.
Н125 русумидаги ушбу транспорт воситаси беш йўловчига мўлжалланган бўлиб, авиакомпания ундан биринчи навбатда бизнес ва туризм мақсадларида фойдаланмоқчи.
Маълумот учун, қўшни давлатдаги юқорида номи тилга олинган компания Airbus Helicopters вертолётларини ишлаб чиқариш ва сотиш, ЕС145, Н125, Н130 русумли вертолётларни йиғиш, техник хизмат кўрсатиш, учувчилар ва техникларга рус ҳамда инглиз тилларида таълим бериш билан шуғулланадиган МДҲ ва Марказий Осиёдаги ягона корхона ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг