Экспертлар: Вашингтон Кремлга нисбатан босимни кучайтиради
Мутахассислар АҚШнинг “Роснефт” ва “Лукойл” компанияларига қарши жорий этган янги санкцияларини баҳолар экан, бу чоралар Россия иқтисодиёти учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.
Президент Дональд Трамп сўнгги ҳафтада Россиянинг икки йирик нефть компаниясига қарши чекловлар жорий этган эди. Мазкур компаниялар мамлакат нефть экспортининг асосий қисмини таъминлайди ва давлат бюджети даромадларининг қарийб 40 фоизини ташкил қилади.
Вашингтон расмийларининг фикрича, санкциялар Москванинг уруш стратегиясига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиши керак.
Россия президенти Владимир Путин эса бундай босимларга берилмаслигини билдирган. Бироқ иқтисодчилар янги чекловларнинг таъсири “оғир ва узоқ муддатли” бўлишини таъкидламоқда.
«Агар санкциялар доимий қўлланилса, бу Россия бюджетига катта зарба беради. Иқтисод аллақачон қийин аҳволда. Нефт ва газдан келадиган даромад қисқарса, Москва таълим ва соғлиқни сақлаш каби фуқаролик соҳаларида харажатларни камайтиришга мажбур бўлади», — деди Германия ташқи сиёсат кенгаши таҳлилчиси Стефан Мейснер BILD нашрига.
Таҳлилчилар фикрича, Трамп маъмурияти Кремлга нисбатан босимни янада кучайтиради. Путин позициясини ўзгартирмас экан, чекловлар ва иқтисодий изоляция чуқурлашиши эҳтимолдан холи эмас.
Reuters маълумотларига кўра, санкциялар ортидан Россия нефтини асосий сотиб олувчи давлатлар — Хитой ва Ҳиндистон — аллақачон харид ҳажмини қисқартиришни бошлаган. Хитой давлат корпорациялари айрим шартномаларни музлатиб қўйган, Ҳиндистондаги қайта ишлаш корхоналари эса импортни кескин камайтириш режасини муҳокама қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг