Қозоғистон Президенти ҳам Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Таваллуд кунингиз муносабати билан самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни қабул қилинг!
Сизнинг давлат раҳбари сифатидаги бунёдкорона фаолиятингиз Ўзбекистоннинг жадал ривожланиши, унинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш ва фуқаролар фаровонлигини юксалтиришнинг ишончли пойдевори бўлди. Сизнинг оқилона ва узоқни кўра биладиган раҳбарлигингиз остида мамлакат кенг кўламли ислоҳотлар йўлидан дадил олға бормоқда.
Сизнинг Қозоғистон билан яхши қўшничилик ва ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қатъий интилишингизни чин дилдан қадрлайман. Мамлакатларимиз ўртасида икки қардош халқнинг бой тарихий мероси, муштарак маданий қадриятларига таянган ишончли муносабатлар қарор топган.
Ишончим комил, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан икки томонлама ҳамкорликда эришилган ютуқларни янада кўпайтирамиз ҳамда Қозоғистон-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янги марраларга олиб чиқамиз.
Ушбу қутлуғ кунда Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик, битмас-туганмас куч-ғайрат, оилавий бахт-саодат, қардош ўзбек халқи фаровонлиги йўлидаги масъулиятли давлатчилик фаолиятингизда янги зафарлар тилайман.
Самимий ҳурмат билан,
Қасим-Жомарт Тоқаев,
Қозоғистон Республикаси Президенти
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг