Қозоғистон Ўзбекистонга ҳарбий техникаларини экспорт қилади

Ҳарбий мақсадда ишлатиладиган оптик-электрон асбоблар Қозоғистондан Ўзбекистон ва Тожикистонга экспорт қилинади. Бу ҳақда АМИ Тренд ахборот манбаси хабар тарқатди.
Қайд этилишича, бундай техника воситалари Қозоғистоннинг “Казахстан Аселсан Инжиниринг” компанияси томонидан ишлаб чиқарилади. 2011 йилда ташкил этилган компания Қозоғистон мудофаа саноатининг электрон ва оптик-электрон маҳсулотлари борасидаги вазифаларини бажаради. 23 май куни компания “KADEX-2018” халқаро қурол кўргазмасида жанговар модулларнинг янги оиласини, оптик-электрон асбоблар, мобил дастурий-техник мажмуаларни тақдим қилди.
“Тожикистон ва Ўзбекистонга оптик-электрон маҳсулотлар экспорт қилмоқчимиз. Бизнинг маҳсулот рақобатбардош. Оптикада Исроил, Россия, Беларусь каби жаҳон етакчилари билан рақобатлашимизнинг ўзи кўп нарсадан дарак беради”, деб айтган компания бош директори ўринбосари Абиюр Алшимбаев.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг