Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Вазирлар Маҳкамаси истеъфосини қабул қилди

17:31 05 Февраль 2024 Дунё
149 0

Фото: Оқ Ўрда матбуот хизмати.

Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Вазирлар Маҳкамаси истеъфосини қабул қилди — Роман Скляр бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакат Вазирлар Маҳкамаси истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбари имзоланган фармонда қайд этилишича, Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг истеъфоси қабул қилинган, мамлакат Бош вазирининг вазифалари вақтинча Роман Васильевич Скляр зиммасига юкланган. Қозоғистон Республикаси ҳукумати аъзолари ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланмагунча ўз вазифаларини бажаришда давом этади.

Манбага кўра, ҳужжат имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер