Қўштепа тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушди

14:16 01 Май 2024 Жамият
364 0

Видеодан кадр / Иллюстрация

Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушди.

Манбага кўра, жорий йилнинг 27 апрель куни соат 18:30 атрофида Фарғона вилояти прокуратураси Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушган.

Аниқланишича, у танишлари орқали суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб беришни айтиб, алдов йўли билан ишончни суиистеъмол қилиб, келишилган 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28, 211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер