Қўшилган қиймат солиғи билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош қилинди

09:29 28 Октябр 2025 Жамият
164 0

Қўшилган қиймат солиғи билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, муқаддам солиқ идораларида фаолият юритган, ҳозирда Тошкент шаҳридаги транспорт ва логистика хизматлари кўрсатувчи МЧЖда ҳисобчи бўлиб ишлаётган шахс ўзининг собиқ ҳамкасблари имкониятлари орқали, бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи МЧЖга 17 миллиард сўмлик қўшилган қиймат солиғининг манфий фарқ суммасини қайтариш ҳамда унинг тўхтатилган ҚҚС гувоҳномасини қайта фаоллаштириб бериш эвазига 35 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, ушбу шахс МЧЖ таъсисчисидан 20 минг 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳисобчи ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида у ўзининг қўштирноқ ичидаги холис ёрдамини Солиқ қўмитасининг катта инспектори орқали ҳал қилиши кераклиги аниқланиб, мазкур давлат хизматчиси ҳам жиноят ишига гумонланувчи сифатида жалб этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?