Қўрғонтепаликлар ҳавода картошка етиштиришга киришдилар

14:58 13 Июль 2022 Жамият
891 0

Фото: Халқ сўзи

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида аэропоника усулида картошка етиштиришга киришилди. Бунинг учун 1,5 гектар майдонда махсус иссиқхона барпо этилди. Хўш, ушбу инновацион усул қай жиҳатлари билан муҳим?

— Аэропоника усули, таъбир жоиз бўлса, ҳавода ҳосил етиштириш деганидир, — дейди “Organik sits” МЧЖ раҳбари Ойбек Тўрақулов. — Бунда картошка тупроқ ёки сувда эмас, балки, ҳавода муаллақ ҳолатда парваришланади. Унга керакли озуқа пуркаш орқали етказиб берилади. Натижада вируссиз ҳосил олиш имкони яратилади. Қолаверса, ҳосилдорлик уч баробарга ортади. Бир гектар майдондаги иссиқхонада Фарғона водийси вилоятлари учун уруғлик картошка етиштирилади. Бунда бир йилда тўрт марта ҳосил олиш мумкин. Биринчи босқичда 3 минг гектар майдонга етадиган уруғлик олишни режалаштирганмиз.

5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги ушбу лойиҳа бир мавсумда 11,7 млрд. сўмни тежаб, 11,2 млрд. сўм даромад олиш имконини беради. Айни пайтда иссиқхонада пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда. Икки ойдан сўнг майдонга илк картошка уруғи қадалади.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?