Қорақалпоқ давлат унивeрситeтида “туризм лабораторияси” очилди
Фото: Халқ сўзи
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) ва Қорақалпоқ давлат университети билан биргаликда “Туризм лабораторияси” очилди.
Унинг тантанали очилиш маросимида Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти, Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари - Туризм ва маданий мерос вазири Р.Зарикеев ҳамда мазкур университет ректори А.Реймов сўзга чиқиб, туризм йўналишида таълим олаётган талаба ёшларнинг назарий билим ва кўникмаларини амалиётда янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил қилинаётган “Туризм лабораторияси” очилиши билан табриклади.
Меҳмонлар иштирокида рамзий лента кесилиб, лаборатория тантанали равишда очилди.
- “Туризм лабораторияси” меҳмонларни қабул қилиш, меҳмонхона фаолияти, умумий овқатланиш ва бошқа шу каби сайёҳлик йўналишидаги амалий машғулотларни ўтказишга мўлжалланган, - дейди Қорақалпоқ давлат университети ректори А.Реймов. - Мазкур лаборатория соҳада таълим сифатини янада жадаллаштириш, битирувчи кадрларнинг амалий кўникмаларини ошириш, рақобатбардош кадрларни тайёрлашга хизмат қилишига ишонамиз. Шу билан бирга туризм соҳасидаги хусусий сектор вакиллари ҳам университет билан ҳамкорликда ишлашишни йўлга қўйишни мақсад қилганмиз.
Меҳмонлар иштирокида бу ерда яратилган шароитлар билан танишиш баробарида давра суҳбати ҳам ташкил этилди. Унда Қорақалпоғистондаги миллий урф-одатлар, ҳудуддаги қадимий ёдгорликлар ва сайёҳлик салоҳияти, университетда туризим соҳаси бўйича тайёрланадиган кадрлар бўйича маълумотлар берилди. Шу билан бирга суҳбат давомида ушбу лойиҳа ташаббускорларига университет ва талабалар номидан миннатдорлик билдирилди.
Маълумот учун: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Туризм соҳаси бўйича 2018-2019 ўқув йилида бакалавр таълим йўналиши очилган бўлса, жорий ўқув йилидан бошлаб магистратура мутахассислиги ҳам ташкил қилинди. Ҳозирги кунда шу йўналишда 184 нафар талабалар таҳсил олмоқда.
Ғ.Отажонов, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг