Қорақалпоғистонлик олимнинг шогирди АҚШда мультимиллионер бўлди
Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти бош илмий ходими, академик Нағмет Айимбетовнинг шогирди Қанат Бектемиров Америка Қўшма Штатларида мультимиллионерга айланди.
Ўзбекистон Фанлар академияси ахборот хизмати маълумотига кўра, Қанат Бектемиров яратган корхоналар пул йўқотишининг олдини олувчи ва етказиб беришни автоматлаштирувчи — “Supplypike” дастурий таъминоти ўтган йилнинг август ойида АҚШдаги “SPS Commerce” компанияси томонидан 206 млн.долларга сотиб олинган.
Маълумот учун: Қанат Бектемировнинг отаси Қуатбай Бектемиров ҳам 2008 йили профессор Н.Айимбетовнинг илмий раҳбарлигида “Ҳудуднинг экологик ва глобал жиҳатдан ривожланишини таъминлаш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)” мавзусида диссертация ишини муваффақиятли якунлаб, иқтисодиёт фанлари доктори илмий даражасини олган эди.
Одинабону БЕГМАҲМАТОВА,
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг