Қорақалпоғистонда тез кунларда спорт майдончалари қуриш ишлари бошланади

23:45 22 Июль 2022 Жамият
944 0

Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулла Аслонов ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг проректори Норйигит Дусановлар Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Адилбек Алланазаров билан биргаликда бугун бир қатор спорт мактаблари раҳбарлари, тренерлари ва ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказишди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикасидаги бугунги вазият таҳлил қилиниб, бу борада тушунтириш ишларини аввало тренерлардан бошлаш кераклиги айтилди. Шунингдек, ҳар бир тренер томонидан спортчи ёшлар онгига Ватанга садоқат, мардлик каби фазилатларни сингдириш лозимлиги таъкидланиб, бу борада маънавий-маърифий ишларни кучайтириш лозимлиги билдирилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари А.Аслонов Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари А.Алланазаров билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси президентининг «Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Wоркоут» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5282-сонли ва «Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-201-сонли қарорлари ижроси бўйича Нукус шаҳридаги «Ғарезсизлик», Тахиатош туманидаги «Нурли келешек», «Тахиатош», Нукус туманидаги «Ток таў», Хўжайли туманидаги «Кумбиз», «Абат» маҳалла фуқаролар йиғинларида спорт майдончалари қурилиши учун ажратилган ер-майдонлари қурувчилар билан биргаликда жойига чиқиб ўрганилди.

Мутасаддиларга қурилиш ишларини тез кунларда бошлаш бўйича топшириқлар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?