Қорақалпоғистонда «Rally Muynak – 2023» чемпионатига старт берилди

Жорий йилнинг 26 май куни Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида «Rally Muynak – 2023» авторалли бўйича Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Ватанпарвар" ташкилоти хабар берди.
Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Республика техник ва амалий спорт турлари маркази бош директори Анвар Курбаниязов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Расул Зарикеев ҳар йили анънавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу чемпионат янада завқли ва таассуротларга бой ўтишига ишонч билдириб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.
«Rally Muynak – 2023» авторалли бўйича Ўзбекистон чемпионатининг ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳисобланади. Чемпионат 28 май куни якунига етади.
Чемпионатни ташкил этишдан асосий мақсад минтақада туризмни ривожлантириш ва сайёҳлар оқимини кўпайтириш, спорт ва фестиваллар туризмини ривожлантириш, автомотоспорт турларини оммалаштириш, шунингдек, ёш авлодни техник ва амалий спорт турларига жалб қилишдан иборат. Бундан ташқари, раллини ташкил этиш орқали туманда туризм соҳасида фаолият олиб борувчи корхоналарни ва хизмат кўрсатиш соҳасини қўллаб-қувватлаш бўлиб ҳисобланади.
Мамлакатимизнинг турли бурчакларидан ва хориждан келган спортчилар икки тоифадаги автомобилларда – двигатель ҳажми 1600 см3гача «А-8» ва двигатель ҳажми 2000 см3гача «А-9» синфлари бўйича беллашадилар.
Шунингдек, двигатель ҳажми 2000 см3гача «Багги» ва двигатель ҳажми 125 см3гача ва 500 см3гача мотоцикллар бўйича мусобақалар ҳам ташкил этилади.
«Раллй Муйнак – 2023» автомотоспорт мусобақаларида 120 нафардан ортиқ автомотоспорт усталари, шундан 40 тадан ортиқ автомобиль, 25 тадан зиёд мотоцикл ва 15 тадан ортиқ «Багги»да иштирок этади.
Икки кун давом этадиган ушбу нуфузли мусобақани нафақат ўзбекистонликлар, балки бутун дунё бўйлаб ушбу спорт тури ихлосмандлари катта қизиқиш билан кузатмоқда.
«Rally Muynak – 2023» автомобиль спорти мусобақалари ғолибларига Ўзбекистон Республикаси Президенти совринлари топширилади.
Шунингдек, ғолиблар, мураббийлар ва ҳакамларга Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раҳбариятининг эсдалик совғалари ҳам топширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий рақс санъатининг юксак намунаси бўлмиш “Лазги — Муҳаббат ва Қалб рақси” балет спектакли дунё саҳналарини забт этишда давом этмоқда
- Uzbekistan Airways ва Lufthansa Technik AG ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллиги
- Наманган халқаро нодавлат университетининг лицензияси бекор қилинди
- “United Airlines“ авиакомпанияси дастурий таъминотдаги носозлик туфайли парвозларни тўхтатгани айтилмоқда
- Хорижий тилни С1 даражада биладиган ўқитувчиларга қўшимча устама тўланади
- Қандай ҳолатлар муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бузилишига олиб келади?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг