Қорақалпоғистонда истеъмолга яроқсиз алкоголь сотаётган шахслар аниқланди. Уларга Жиноят кодексининг қайси моддаси қўлланади?
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Қорақалпоғистон Республикасида истеъмолга яроқсиз алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахсларни қўлга туширди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг ҳудудий бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари ўтказган.
Ушбу тадбирларда Қўнғирот, Шуманай, Тахиатош ва Амударё туманларидаги 4 та савдо дўкони ва 1 та умумий овқатланиш шохобчасида савдога қўйилган турли номдаги жами 806 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Тўрткўл, Тахтакўпир ва Хўжайли туманларида қонунга хилоф равишда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Д.Н., Н.А., С.Я. ва Р.М.дан қўлбола усулда тайёрланган жами 706 дона турли ҳажмдаги «Karataw» номли алкоголь ҳамда 12 турдаги 2 минг 324 қути тамаки маҳсулотлари ҳужжатлаштирилган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг