Қорақалпоғистонда ҳам тест синовлари бошланди
Ғайрат ОТАЖОНОВ/«Халқ сўзи». Бугун мамлакатимиз бўйлаб 2025-2026 ўқув йили учун олий ва касбий таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари бошланди.
Нукус шаҳридаги тест синовлари ўтказиладиган жойлар қаторида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти спорт мажмуасида ҳам абитуриентлар тест синовларида иштирок этмоқда.
Бу масканда абитуриентларнинг ота-оналари учун кутиш жойлари, тест жараёнини онлайн кузатиш имконияти ва бошқа зарур шароитлар мавжуд.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, тест синовлари кунига икки сменада – 1-смена 08:00 дан 11:00 гача, 2-смена эса 15:00 дан 18:00 гача бўлиб ўтади.
Қорақалпоғистон Республикасида олий ва касбий таълим муассасаларига кириш тест синовларида 32 700 дан ортиқ абитуриентлар иштирок этиши кутилаётган бўлиб, тест синовлари шу йилнинг 22 июль кунигача давом этади.
Тест синовлари тўлиқ видеокузатув орқали онлайн трансляция қилинмоқда, жараённи test2025.uz сайти орқали онлайн кузатиб бориш имконияти ҳам яратилган.



Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг