Қорақалпоғистонда божхоначилар қарийб 20 кг синтетик гиёҳвандлик моддасини фош қилди

16:02 24 Сентябр 2024 Жамият
218 0

Фото: Божхона қўмитаси

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси «Довут-ота» чегара божхона постида оғирлиги қарийб 20 кг бўлган синтетик гиёҳвандлик моддасини олиб киришга уриниш фош қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, «Довут-ота» чегара божхона пости ва бошқарманинг тезкор тузилмалари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Республикага кириб келган «Lada Largus» русумли автотранспорт воситасини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказган.

Кўрик давомида автотранспорт юкхонасидаги 2 дона овоз кучайтиргич (колонка) божхона ходимларининг диққатини тортган. Ушбу колонкалар холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичида 36 дона полиэтилен ўрамлар моҳирлик билан яширилганлиги аниқланган.

Ўрамлардаги оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон моддалар эса Марказий божхона лабораториясининг хулосасига кўра 18,97 кг оғирликдаги «мефедрон» синтетик гиёҳвандлик моддаси бўлиб чиқди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер