Қорақалпоғистонда аёлни поезд босиб кетди

11:24 23 Январь 2026 Жамият
226 0

Иллюстратив фото

Қорақалпоғистонда темирйўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган аёл поезд босиб кетишидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 22 январь куни Гидроузел ва Нукус станциялари оралиғида аёл киши темир йўлни ўтиш учун мўлжалланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган ва эҳтиётсизлиги оқибатида йўловчи поезди остига қолиб кетган.

Билдирилишича, ҳозирда масъул хизматлар ҳодиса тафсилотларини текширмоқда.

«Жабрланувчи йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, ўз хавфсизлигига эътибор бермади», дейилади хабарда.

Шу ўринда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ фуқароларга темир йўлларни кесиб ўтишда белгиланган меъёрларга риоя қилиш муҳимлигини эслатиб ўтган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер