Қорақалпоғистон Олий таълим вазири тайинланди

Фото: Жўқорғи Кенгес
Аманжол Тлепович Аяпов Қорақалпоғистон Республикасининг Олий таълим фан ва инновациялар вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси хабар берди.
Маълумот учун, Аманжол Аяпов меҳнат фаолияти давомида 2000-2016 йилларда Қорақалпоқ давлат университетида, 2016-2017 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи, 2017-2020 йилларда эса Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири каби масъул лавозимларда меҳнат қилиб келган.
У 2020 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Қайд этиш керакки, Аяповга қадар Қорақалпоғистон Республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазири лавозимида (2024 йил февралидан) Батирбек Каипбергенов ишлаб келаётган эди.
У жорий йилнинг 19 май куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Нукус давлат техника университети ректори лавозимига тайинланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг