Қора денгиз флотига нима бўлди?
Фото: dzen.ru
Санкт-Петербург ва турли базаларда Россия ҳарбий-денгиз кучлари кунини нишонлаш учун денгиз парадлари ўтказилди. Ушбу парадларда 200 га яқин ҳарбий кемалар ва сувости техникалари қатнашди.
«Newsweek» нашри эса ушбу парадларда камнамо бўлган Қора денгиз флотига эътибор қаратиб, атиги 2 та кеманинг парадда қатнашганини билдирди.
«Парад трансляциясида Қора денгиз флотининг фақат иккита кемаси кўринди. Бу Украинанинг Россия денгиз кучларига ҳужумлари кўрсатиб беради. 2022 йилда Украинага бостириб кирганидан бери Киев Қора денгиз флотини ракета ва учувчисиз дронлардан фойдаланган ҳолда нишонга олиб келади», дейилади хабарда.
Украина денгиз кучлари вице-адмирали Олексий Нейжпапанинг таъкидлашича, Россия Севастополь устидан назоратни йўқотмоқда. Бу эса жанговар кемаларнинг ҳудуддан кўчирилишига олиб келди.
Буюк Британия мудофаа вазирлиги эса 2022 йил февралидан 2024 йил июнигача Қора денгизда Россиянинг 26 та кемаси шикастланган ёки йўқ қилинганини маълум қилганди.
Нашрнинг ёзишича, ушбу муваффақиятсизликларга қарамай, Россиянинг умумий денгиз кучи ҳалигача барқарор қолмоқда.
Аввалроқ, Россия Украинага қарши «Кобра» номли янги ҳарбий қуролларини қўллай бошлаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг