Қор ва туман. Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди
Фото: «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 8-11 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 9 ва 11 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 10 мартда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 10-11 мартда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 9-10 мартда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ; 9 мартда кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 10 мартда кечаси ва кундузи 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, 11 мартда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.
Бухоро вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8 ва 11 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 9-10 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 10-11 мартда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 9-10 мартда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 мартда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ; 9 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ; 10 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ; 11 мартда кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Навоий вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8-10 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 11 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 10-11 мартда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 9-10 мартда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 мартда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ; 9 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ; 10 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ; 11 мартда кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ; вилоят шимолида 8 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ; 9 мартда кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 10 мартда кечаси ва кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 11 мартда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 9-10 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 11 мартда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 10-11 мартда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 10 мартда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ; 9 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ; 10 мартда кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ; 11 мартда кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8 ва 11 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 9-10 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 10-11 мартда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 10 мартда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ; 9 мартда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ; 10 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 11 мартда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 9-10 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 11 мартда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 10-11 мартда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 10 мартда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-9 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ; 10 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 11 мартда кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8 ва 11 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 9-10 мартда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 10 мартда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-9 мартда кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ; 10 мартда кечаси ва кундузи 3 даража совуқ — 2 даража илиқ; 11 мартда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг