Қўқонда талаба қиз ўзини ётоқхонанинг 3-қаватидан ташлаб юборган

11:15 17 Декабрь 2024 Жамият
450 0

Қўқон давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси ётоқхонанинг 3-қаватидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди. «Халқ сўзи» мухбири ҳолат юзасидан маълумот олиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.

Унинг хабар қилишича, ҳодиса 13 декабрь куни соат 01:20 ларда Фурқат туманида рўйхатда турувчи, Қўқон давлат педагогика институти амалий фанлар факултети жисмоний маданият йўналиши, 2-босқич талабаси ўз жонига суиқасд қилиб, институтнинг 3-сонли талабалар турар жойи биносининг 3-қаватидан ўзини ташлаб юборган.

Бахтсиз ҳодисадан сўнг талаба зудлик билан Қўқон шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимга олиб борилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?