Қўқонда Илк ривожланиш маркази фойдаланишга топширилди
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 14 июлда қабул қилинган қарори асосида мамлакатимизда босқичма-босқич Илк ривожланиш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган. Фарғона вилоятида бу борада Қўқон шаҳри, Қува ва Ёзёвон туманида учта ана шундай марказ ташкил этиш кўзда тутилган.
Шу кунларда Ёзёвон тумани ва Қўқон шаҳрида замонавий мезонлар бўйича барпо этилган Илк ривожланиш марказлари иш бошлади.
— Бугунги кунда шаҳримизда 150 нафардан зиёд 2-7 ёшгача бўлган болалар алоҳида эътиборга муҳтож ёшлар тоифасига киритилган бўлиб, ушбу марказ биринчи навбатда шундай фарзандлари бўлган оилаларга хизмат кўрсатади, — дейди Қўқон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Иродахон Мирзаева. — Бу ерда имконияти чекланган, эҳтиёжманд ва алоҳида эътиборга муҳтож болаларга таълимнинг илк босқичи сабоқлари берилади.

Янги марказда хоналар болаларнинг ёш хусусиятларига мос ривожлантирувчи муҳитга рағбат тарзида жиҳозланди. Шу тариқа малакали устозлар “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга киришди.
Шунингдек, марказда ривожланишда нуқсони бўлган болалар ҳам таълим олади ва даволанади. “Махсус мактабгача таълим хизмати” тизими орқали эса педагоглар алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг хонадонига борган ҳолда таълим-тарбия жараёни билан шуғулланади.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг