Қўқонда II Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади

19:52 09 Июль 2021 Маданият
1030 0

“Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (430-сон, 08.07.2021 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йилда Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда “йўл харитаси” тасдиқланди.

Фестивалга иқтидорли ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб қилиш мақсадида “Мен Қўқонга бораман” шиори остида икки босқичдан иборат қуйидаги кўргазма ва кўрик-танлов ташкил этилади:

➖ биринчи босқич – туманлар (шаҳарлар) бўйича 2022 йилнинг апрель ойида;

➖ иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 2022 йил июнда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур фестивалнинг ўтказилиши Президентнинг 2019 йил 3 октябрдаги ПФ–5841-сон фармони (https://t.me/huquqiyaxborot/5652) билан белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?