Қўқонда белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди

Фото: "Халқ сўзи"
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида жойлашган қадимий «Ўрда» майдонида илк бор Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Қўқон ва спорт» шиори остида белбоғли кураш бўйича 2005-2006 йилларда туғилган ўсмир ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақада Россия, Мўғулистон, Озарбайжон, Беларус, Исроил, Грузия, Ҳиндистон, Молдова, Руминия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби дунёнинг 20 га яқин давлатларидан 200 га яқин энг ёш полвонлари иштирок этишди.
Чемпионатда белбоғли кураш бўйича ўғил болалар - 42, - 45, - 50, - 55, - 60, - 65, - 71, - 77 , - 85, - 95, + 95 кг. вазн тоифаларида куч синашган бўлишса, қизлар - 44, - 48, - 52, - 57, -63, - 70, +70 кг. вазнларда ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Мусобақа регламентига кўра куннинг биринчи ярмида саралаш босқичи ўтказилган бўлса, куннинг иккинчи ярмида ярим финал, финал беллашувларида кучлилар аниқланди.

Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев иштирок этиб, полвонларга омад тилади. Шунингдек, очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулла Асланов, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршид Аҳмедов, Осиё белбоғли кураш конфедерацияси президенти Мўминхўжа Муратов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ва бошқалар қатнашди. Маросимда хориждан ташриф буюрган спорт делегатларга мезбонлар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари берилди.
Жаҳон чемпионати баҳслари якунлангач, ғолиб спортчилар тантанали тарзда тақдирланди. Ҳар бир вазн тоифасида биринчи ўринни қўлга киритган спортчиларга 5 миллион сўм, иккинчи ўринга эга бўлган спортчиларга 3 миллион сўм, иккита учинчи ўринни эгаллаган полвонларга 2 миллион сўмдан пул мукофотлари ҳамда диплом ва медаллар топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг