Қўқонда адабий туризмга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

19:30 16 Август 2025 Жамият
71 0

Қўқон шаҳрида туризмнинг янги йўналишларидан бири саналган адабий туризмга бағишланган халқаро конференция ўтказилди.

Иммерсив ва интерактив тарзда ташкил этилган мазкур нуфузли анжуманда «Адабий туризмни ташкил этиш ва ривожлантириш», «Қўқон адабий муҳити» ҳамда бошқа долзарб мавзуларда маърузалар тингланди. Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Х. Ахмедов, Республика туризмни ривожлантириш илмий-амалий институти директори Е. Голишева, Туркиядан ташриф буюрган Солак Иброҳим Халил, Қўқон давлат музей-қўриқхонаси катта илмий ходими М. Абдуллаев каби маърузачиларнинг чиқишлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир доирасида адабий муҳит билан боғлиқ бой меросни намоён этувчи қатор тадбирлар ҳам ўтказилди. Жоме масжиди мажмуасида «Тамал тоши», «Икки сўм» асарлари намойиш этилди, миллий мақом ва лапарлар ижро этилди. Шунингдек, Худоёрхон саройида тўкин дастурхон атрофида хон даври адабий муҳитига хос мушоира ташкил қилинди.

Конференцияда Корея, Испания, Россия ва яна қатор хорижий мамлакатлардан меҳмонлар иштирок этди. Уларга ўзбек халқининг бой маданий мероси билан бирга миллий таомлар ҳам тақдим этилди.

Шунингдек, анжуман доирасида китоблар кўргазмаси, маҳаллий ҳунармандлар ва рассомлар ижодини намоён этувчи ярмаркалар ташкил этилди. Бу тадбирлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди ҳамда адабий туризмнинг келгуси ривожланиши учун янги имкониятлар эшигини очди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?