«Қўқон технопарки»да биофармацевтика заводи бунёд этилади

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Қўқон шаҳар ҳокимлигида АҚШнинг «Biologic International» компанияси мутасаддилари билан мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда Фарғона вилояти ва Қўқон шаҳар ҳокимлиги масъуллари иштирокида «Қўқон технопарки» ҳудудида биофармацевтика заводини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
— Истиқболли лойиҳа доирасида 50 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритиш режалаштирилган, — дейди Қўқон шаҳар ҳокими ўринбосари Отабек Қурбонов. — Бу борада ишлаб чиқилган бизнес-режага кўра, янги завод «Қўқон технопарки»нинг 17 гектар майдонида барпо этилади.
Бугунги мулоқот чоғида океан орти мамлакатидан ташриф буюрган инвесторлар иштирокида лойиҳа ижросига киришиш билан боғлиқ ташкилий ишлар, хусусан, бунёд этилаётган корхона ҳудудига керакли коммуникация тармоқларини тортиш бўйича амалий ёрдам масаласи келишиб олинди.
Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш мақсадида Қўқон шаҳрида махсус саноат зонаси – «Қўқон технопарки»ни ташкил этиш топшириғи берилган эди.
Айни пайтда ушбу технопаркка 230 гектар ер ажратилиб, дастлабки босқичда 1,5 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда 5 мингта янги иш ўрни яратиш бўйича амалий ишларга киришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг